Сурхондарё вилоятида Божхона бошқармасининг катта тезкор ходими 400 доллар олганида ушлангани айтилмоқда. У фуқаронинг 20 минг долларини декларациясиз Тожикистонга ўтказиб беришни ваъда қилган. Наманганда туман Кадастр бўлими бошлиғи 3 млн сўм олишда гумонланмоқда.