Ўзбекистонликлар бу ҳафта ҳақиқий қорли қиш ҳавосига гувоҳ бўлиши мумкин: ҳафта ўрталарида минтақага кириб келадиган нам ҳаво кўплаб вилоятларда қор ҳодисаларига сабаб бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудлардан ташқари жойларда ҳафта давомида пасайиб бориш тамойилига эга.