«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2-босқичи доирасида лойиҳаларни шакллантириш бошланди. Ўқувчилар «Очиқ бюджет» порталида лойиҳани танлаши ёки ўзи яратиши орқали лойиҳаларни илгари суришлари мумкин. 2-босқичда 96 та тумандаги 5104 та мактаб иштирок этади.