Президентга сув секторидаги лойиҳалар олиб кирилди. Қорақалпоғистонда 276 та насос алмаштирилади, бу йилига 25 млрд сўм энергия тежаш имконини беради. Тошкент ирригация институтига дунёнинг топ-300 олийгоҳи қаторига кириш топширилди (ҳозир 501-ўринда). Кампусида космик кузатув станциялари жойлашади.