Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёлларнинг 30 фоизи эри болаларига ҳам куч ишлатганини таъкидлади — тадқиқот

ИҲМИ ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораторияси зўравонликка учраган аёллар ўртасида тадқиқот ўтказди. Унда 18−55 ёш оралиғидаги 867 нафар респондент қатнашди. Уларнинг 70 фоиздан зиёди мунтазам зўравонликка учраб келганини, 20 фоизи доимий жинсий мажбурлашни бошдан кечирганини билдирган.