Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган когенерация станцияси билан танишди. У 1400 та хонадонга иссиқлик, 292 мингига электр етказиб беради. Президентга совуққа тайёргарлик ҳақида маълумот берилди. Бошқарув компаниялари аҳолига эътиборли бўлиши, биноларни тартибли сақлаши зарурлиги таъкидланди.