Президент 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Бош вазир ташкилий қўмитага раислик қилади. Мухлислар учун жамоат транспорти бепул бўлади. Пойтахтда ФИФАнинг минтақавий офиси очилади.