Янги энергетика қувватлари ишга тушиши Ўзбекистонга 2025 йилда электр энергиясининг соф экспортига ўтиш имконини берди. Қирғизистон ва Тожикистонга етказиб бериш сув сатҳининг пастлиги билан боғлиқ хавфларни камайтиришга ёрдам берган. Қўшниларга жами 2,6 млрд кВт/с электр йўналтириш режалаштирилган.