Қирғизистон президенти Садир Жапаров фан ва таълим вазири Бактиёр Орозовни «давлат хизматчиси этикасига риоя қилмагани» учун ишдан олди. Қирғизистон медиасининг ёзишича, амалдор бўшатилишидан бир кун олдин маст ҳолда машина бошқараётганида қўлга олинган.