Тошкент Global Cities Index рейтингида дунёдаги мингта шаҳар орасида 471-ўринни эгаллади. Шундай вазиятда Шавкат Мирзиёев пойтахтни экологияси барқарор 300 та шаҳар қаторига олиб чиқишни топширди. Бунинг учун сунъий сув ҳавзалари қуриш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.