Тошкентга киришдаги постлар шаҳар ташқарисига кўчади, уларда 9 мингта автомобиль учун автотураргоҳлар қурилади

2026 йилда Тошкентга киришдаги иккита назорат пости шаҳар ташқарига кўчади, яна учтаси реконструкция қилинади. Уларда юк ва енгил автомобиллар учун тураргоҳлар қуриш режа қилинган. Пойтахтга келувчилар транспортини шу ерда қолдириб, ҳаракатини жамоат транспортида давом эттириши кутилмоқда.