Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 421,5 минг қути (қарийб 10 млрд сўмлик) тамаки пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида йўқ қилинди. Олдинлари тамакилар ёқиб юборилган бўлса, бу сафар илк марта майдалаб юборилди. Ўзбекистонда тамакининг ноқонуний улуши 9,8 фоизгача туширилгани қайд этилди.