ЖССТ гриппнинг янги тури тарқалишидан огоҳлантирди

Шимолий яримшарда гриппнинг янги варианти шиддат билан тарқалмоқда, дейди ЖССТ. «Эмлаш, айниқса, юқори хавф гуруҳидагилар учун турли штаммлардан ҳимояланишнинг самарали воситаси бўлиб қолмоқда», — деб таъкидлади ташкилот вакили.