Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Хорватия ва Сербияга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди. У ерда ишлаётган фуқаролардан иш ҳақи тўланмаслиги, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ва депортация билан таҳдид қилиш ҳолатлари бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушган.