Қўқонлик табиб Иқбол Салиев 10 суткага қамалди

Қўқонлик 54 ёшли табиб Иқбол Салиев 10 суткага қамалди. У халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топилди. Табиб январь ойида ҳам шу иши учун 8,2 млн сўм жаримага тортилганди.