Президент ташрифидан сўнг Юнусобод ҳокими ўзгарди

Ўттиз бир ёшли Аброрхўжа Саидалиев Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Ҳудуднинг аввалги раҳбари Боҳадир Абдувалиев бу лавозимни 2022 йил январидан бери эгаллаб келаётганди, у яқинда президент ташрифидан сўнг истеъфога чиқарилди.