Рейд: Оқова сувга чиқинди тўккан шахс жавобгарликка тортилди (+видео)

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида гўштсозлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан атроф-муҳитга зарар етаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, қассоблар томонидан оқова сувларга қон сарқити оқизилиши туфайли ҳавога қўланса ҳид тарқаётгани иддао қилинган.