Суд Акмал Шукуровнинг ҳукмини юмшатиб, колония жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирди

Тошкент апелляция суди октябрь ойида фирибгарлик, безорилик ва Борис Авакянга оғир тан жароҳати етказишда айбланиб, саккиз йилга қамалган Акмал Шукуровга чиқарилган ҳукмни ўзгартирди. Колония жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди ва у суд залида қамоқдан озод қилинди.