Ўзбекистонда ёнғинлар оқибатида 67 киши вафот этди, 102 киши жароҳатланди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ ёнғин содир бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп. Оқибатда 67 киши ҳалок бўлди, яна 102 киши тан жароҳати олди, деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари. Аксарият ёнғинлар аҳоли хонадонларида содир бўлган.