Мисрдаги элчихона ўзбекистонликлардан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилиш билан боғлиқ мурожаатлар сони кўпайганини билдирди. Дипмиссия бу мамлакатда миграция ва жамоат тартиби устидан назорат кучайганини таъкидлаб, фуқароларга тавсия ва эслатмалар берди.