Cенаторлар 2026 йилга мўлжалланган давлат бюджети тўғрисидаги қонун ва фискал сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади. ЯИМ 6,6% га ўсиши, инфляция 7% дан ошмаслиги, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3% (қарийб 60 трлн сўм) бўлиши кутилмоқда. Асосий солиқлар ўзгаришсиз қолади.