Ўзбекистон ЖЧ-2026 ўйинларидаги иштирок учун камида 10,5 млн доллар олади
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футбол терма жамоалари учун молиявий тўловларни тасдиқлади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 727 млн долларни ташкил этади. Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар каби энг камида 10,5 млн доллар олади.