«Бизга шунчаки янги президент керак бўлган экан». Трамп миллатга мурожаат қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп халққа мурожаат билан чиқиб, ўз маъмуриятининг муваффақиятлари ҳақида гапирди ва иқтисодий муаммоларда ўзидан олдинги президентни айблади. Трампнинг сўзларига кўра, у «пала-партишликларни мерос қилиб олган», аммо ҳозирда АҚШ «дунёдаги энг жозибали мамлакат»га айланди.