Ўзбекистонликларга АҚШ компанияларига инвестиция қилишга рухсат берилади

1 январдан Ўзбекистон фуқаролари ва корхоналарига АҚШда рўйхатга олинган компанияларга инвестиция киритиш учун ҳукумат рухсати талаб этилмайди. Беҳзод Ҳошимовнинг фикрича, валюта режимининг юмшатилиши ўзбекистонликларга дунёнинг энг йирик молия бозорига кириш имконини яратади.