Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифини ўзбекистонликлар билан учрашувдан бошлади (фото)
Ўзбекистон президенти Японияга расмий ташрифини мамлакатда ишлаётган ва ўқиётган ватандошлар билан учрашувдан бошлади. Давлат раҳбари уларга муваффақият тилади ва уларнинг билим ҳамда тажрибаси ватан фаровонлигига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.