Икки фуқаро Centrum Air`нинг чипталарни ортиқча сотгани сабабли Истанбул-Наманган рейсига сиғмай қолди. Рақобат қўмитаси аралашуви билан уларнинг ҳуқуқлари тикланди. Хусусан, авиакомпания уларга 500 евро компенсация, 865 минг сўм товон ва яна бир қатор имтиёзлар берди.