Ўзбекистон ва JICA қиймати 3 млрд доллардан ортиқ янги ташаббусларни ишлаб чиқмоқда

Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифи доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) раҳбари Акихико Танака билан учрашди. Томонлар соҳаларни ривожлантириш бўйича 3 млрд доллардан зиёд ташаббусларни, жумладан, япон инвесторлари учун махсус иқтисодий зонани ташкил этишни муҳокама қилди.