Онкобеморларга ёрдам кўрсатиш масаласи йиллар давомида «музлатилган» ҳолатда қолдирилганди. Маълум бўлишича, 2026 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаларида дастлаб ҳоспис қуриш учун маблағ ажратилмаган. Бироқ депутат аралашувидан сўнг ССВ иккита ҳоспис учун 50 млд сўм олмоқда.