2026 йилдан ҚҚС тушумларининг бир қисми маҳаллий бюджетларда қолади. Расмийлар нима кутмоқда?

2026 йилдан ҚҚС тушумларининг бир қисми Қорақалпоғистон, Тошкент ва вилоятлар бюджетига ўтказилади, бу ҳудудларда тахминан 4,3 трлн сўм қолдиради ва ҳокимликларда солиқ базасини яхшилашга қизиқишни оширади. Депутатлар бизнесга босим хавфини таъкидлади, расмийлар механизм тўғри ишлашига ваъда берди.