Марказий Осиё Япониянинг минтақадаги иштирокини кенгайтиришдан манфаатдор, деди Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё + Япония» саммитида. У саноат, технология, транспорт, энергетика, ҳаво сифатини яхшилаш, сейсмик хавфсизлик каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини айтди.