Ўзбекистонда йил бошидан буён 7 млн дан зиёд пиротехника буюми мусодара қилинди — Божхона қўмитаси

Божхона органлари 2025 йил бошидан бери қиймати 2,3 млрд сўмдан зиёд 7,25 млн донадан ортиқ пиротехника буюмини мусодара қилди. Ҳолатларнинг 10 таси бўйича жиноят иши, 80 таси бўйича эса маъмурий ишлар қўзғатилган.