Зеленскийнинг айтишича, Европа иттифоқи ва АҚШ томонидан жиддий босим бўлмаса, Россия Украинадаги урушни дипломатик йўл билан ҳал қилишга рози бўлмайди. “Агар, музлатилган Россия маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинмаса, Россия президенти Владимир Путин музокаралар столига ўтирмайди. Бу аниқ, чунки у дипломатик йўлни истамайди. Ҳеч қандай дипломатияни ҳам, ҳеч қандай мулоқотни ҳам хоҳламайди”, - дея Зеленскийнинг сўзларидан иқтибос келтирган «Европейская правда» нашри.