Тожикистондан олиб келинган 100 кг.дан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс 79 кг 358 гр “опий” моддасини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келиб, келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйганликлари аниқланди ва ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.