Ўзбекистон ва Япония таълим ва фан бўйича қўшма комиссия ҳамда инновациялар бўйича консорциум тузиш ниятида. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Япония таълим вазири билан учрашувида сўз борди. Ўзбекистонда Цукуба университети билан қўшма олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди.