Қамашидаги саховат уйи – меҳр ва қадр манзили

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида шахсий ташаббус асосида ташкил этилган кичик саховат уйи бор. Бир қарашда оддий хонадонга ўхшайди. Аммо бу масканда тақдир синовларини бошдан кечирган, меҳрга зор қалблар жам бўлган. Айни пайтда бу ерда 15 нафар кекса бир оила бўлиб яшамоқда.