Ўзбекистон ва Япония «келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик»ни ўрнатди

Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазири «келгуси авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик»ни йўлга қўйишга келишиб олди. Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, транспорт, шаҳарсозлик, туризм, аграр соҳа, табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича келишувлар имзоланди.