Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифи доирасида Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазири Мацумото Ёхэй, Япония фанни илгари суриш жамияти президенти Сугино Цуёси ҳамда Япониянинг Цукуба, Нагоя, Тоттори университетлари, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети, Нагоя иқтисодиёт университети каби етакчи олий таълим муассасаларининг раҳбарлари билан учрашди.