21 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.