Ўзбекистонда биринчи тўлиқ метражли 3D мультфильм суратга олинди

Ўзбекистонда суратга олинган илк тўлиқ метражли 3D мультфильм — «Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси» тақдим этилди. Унда Темур, Улуғбек, Жалолиддин ва Бобурнинг дўстлари сеҳрли оламга тушиб қолади ва ёвуз Олабўжига тўқнаш келади. Премьерага Саида Мирзиёева ва Хайма Вашингтон ташриф буюрди.