Ўзбекистондаги барча метан заправкалар 22 декабрь 10:00 дан 16:00 гача ишлайди — Энергетика вазирлиги

Душанба куни Ўзбекистондаги барча метан қуйиш шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда заправкалар аввал эълон қилинган жадвалдан камроқ соат ишлаётгани ва баъзилари ёпиқлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.