Андижонда Россия-Украина урушида қатнашган 38 ёшли фуқаро 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бўстон туман судида Россия-Украина урушида Россия томонидан қатнашган 38 ёшли фуқаро 3 йилга қамалди. У Россияга ишлашга бориб, ҳужжатлари бўлмагани сабабли мажбуран урушга ёлланган. 4 ойча хизмат қилгач, ўзини граната билан портлатган ва госпиталга юборилган. Сўнг Ўзбекистонга қайтиб келган.