Фарғонада иккита Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фарғонада йўл четида тўхтаб турган Cobalt кутилмаганда йўлга чиқиб кетиб, орқадан келаётган бошқа бир Cobalt билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 52 ёшли йўловчи шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.