Олтин нархи 4400 доллардан ошиб, рекордни янгилади

Олтин нархи яна бир рекордни янгилаб, бир унция учун 4400 доллардан ошди. Бунга геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви ва АҚШ Федерал захирасининг 2026 йилда ставкаларни пасайтириши кутилмалари сабаб бўлди. Йил бошидан буён олтин 68 фоиздан кўпроққа қимматлашди.