Автомобилларга экостикер тизими бўйича жарималар 2026 йилдан қўлланмайди, дея маълум қилди Экология қўмитаси. Келаси йил фақат тизимни йўлга қўйиш ва ҳайдовчиларни хабардор қилиш даври ҳисобланади. Транспортни техник созлаш орқали стикер рангини «яшил»га ўзгартириш имконияти яратилади.