«Жиноят мени шокка туширди». Путин Раҳмонга тожикистонлик боланинг ўлимидаги айбдорларни жазолашга ваъда берди

Владимир Путин Россиядаги мактабда пичоқланиб ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг вафоти муносабати билан Эмомали Раҳмонга ва боланинг оиласига ҳамдардлик билдирди. «Болаларга нисбатан терактлар жирканч жиноятдир… Айбдорлар жазога тортилади», — деган Путин жиноятдан шокка тушганини айтди.