Ўзбекистонда солиқ ҳисоботлари учун жарималарни камайтириш ва имтиёзларни кенгайтириш режа қилинмоқда

Ўзбекистонда солиқ маъмурчилиги ва бизнес учун имтиёзлар тизимига ўзгартиришлар тайёрланмоқда. Парламент қабул қилган қонун солиқ ҳисоботлари бўйича жарималарни камайтириш, текширувларни соддалаштириш ҳамда айрим тармоқлар учун солиқ имтиёзларини кенгайтиришни назарда тутади.