«Ўзбекнефтгаз» раҳбарият алмашганидан кейин 2026 йилги режаларни белгилади. Компания «ҳажм ортидан қувиш»дан воз кечиб, бурғилаш харажатларини 20% га қисқартиради ва газни чуқур қайта ишлашга устуворлик беради. Қазиб олиш ҳажми 2022 йилдаги 32 млрд куб метрдан тахминан 25 млрд куб метргача камаяди.