Ўзбекистонда Давлат меҳнат инспекцияси бир йил ичида 159 млрд сўм иш ҳақи бўйича қарздорликни ундирди

2025 йилда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 13 минг нафар ходим фойдасига 159 млрд сўмлик иш ҳақи ундирилган ва 11 мингга яқин меҳнатни муҳофаза қилиш талаби бузилгани аниқланган. Ўзбекистонда бир йил ичида ишлаб чиқаришда 731 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди, 212 киши вафот этди.