Қўриқланадиган табиий ҳудудларда биотехник тадбирлар ўтказилмоқда

Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни асраш ва ёввойи ҳайвонлар популяциясини барқарор сақлаш экологик сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги қўриқланадиган табиий ҳудудларда мунтазам равишда биотехник тадбирлар амалга оширилмоқда.