2021−2025 йилларда Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 11 баравар ортди, дейди ИИВ вакили. Оқибатда фуқаролар 3,7 трлн сўм (2025 йилда — 1,8 трлн сўм) зарар кўрган. Жорий йилда криптоактивлар айланмаси билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ жиноят аниқланди, 76 млрд сўмнинг ноқонуний чиқиб кетиши олди олинди.